Демонстрационный сайт » Kitoblar pdf » Умар ибн Абдулазиз: Одамлар орасида
Умар ибн Абдулазиз: Одамлар орасида

Умар ибн Абдулазиз айтади: “Аллоҳга севимли ишлар учтадир. Биринчиси – ўч олишга қодир бўлган вақтда кечириш; иккинчиси – ғазаби келганда ўзини босиш; учинчиси – Аллоҳнинг бандаларига юмшоқлик қилиш. Ким Аллоҳнинг бандаларига юмшоқлик қилса, унга ҳам юмшоқлик қилинади”.
Умар ибн Абдулазиздан зикр қилинишича, у киши хутба қилаётганида мағрурланиб қолишдан қўрқса, хутбани тўхтатарди. Ёзаётганида ҳам мағрурланишдан хавфсираса, варақни йиртиб ташларди ва: “Эй Раббим, Сендан нафсимнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман”, дерди”.
Умар ибн Абдулазиз бир уламога: “Менга ваъз қилинг”, деди. “Сен ўладиган биринчи халифа эмассан”, деди. “Яна зиёда қилинг”, деди. “Одамгача бўлган оталарингдан бирортаси ўлимни татимай қолмаган. Энди сенинг навбатинг келди”, деди. Шунда Умар ибн Абдулазиз йиғлаб юборди.
Умар ибн Абдулазиз бемор ётган ўғлининг олдига кириб:
Эй ўғилгинам, ўзингни қандай ҳис қиляпсан? – деб сўраган эди, ўғли:
Ҳақ йўлда барқарорман, – деб жавоб берди. Шунда у киши:
Эй ўғилгинам, мен учун менинг мезонимда бўли- шинг сенинг мезонингда бўлишимдан кўра суюклироқ”, дедилар. Шунда ўғли:
Эй отажон, мен учун сиз яхши кўрган нарсанинг бўлиши мен суйган нарса бўлишидан кўра суюмлироқ,
деб жавоб берди.

Халифа Умар ибн Абдулазиз масжидга кирса, қоронғи масжидда бир киши ерда чўзилиб ётар эди. Умар қоронғида ўша кишини кўрмай, оёғи билан туртиб юборди. Шунда ҳалиги киши:
Бу нима қилганинг, эшакмисан? – деди. Умар:
Йўқ, мен Умарман, – деди. Умарнинг ҳамроҳлари:
Эй мўминлар амири, сизни “эшак” деди-ку, – дейишди. Умар:
–”Эй эшак”, - деб айтмади, балки “эшакмисан”, – деган эди, мен “йўқ” деб жавоб бердим-ку, – дедилар. Бундай гўзал ахлоқни яна кимда ва қаерда топиш мумкин?
Фузайл айтади: “Менга хабар беришларича, Умар ибн Абдулазизнинг бир ходими устидан шикоят қилинди. Умар ибн Абдулазиз унга:
Эй биродарим, сизга дўзах аҳлининг унда абадий қолишини эслатаман. Аллоҳнинг даргоҳидан қувилишдан сақланинг. Бу сўнгги умиднинг узилиш куни бўлади, – деб хат ёзиб юборди. Ходим хатни ўқигач, шаҳарни топшириб, халифанинг ҳузурларига келди. Халифа ундан:
Бу ерга келишингизнинг боиси нима? – деб сўради.
Ходим:
Хатингиз билан қалбимни бежо қилдингиз. Энди мен Аллоҳга йўлиққунча раҳбарликка қайтмайман, – деди.

Маслама ибн Абдулмалик Умар ибн Абдулазизнинг ҳузурига келди. Унинг эгнида Миср матосидан кийим бор эди. Халифа Умар ибн Абдулазиз:
Буни неча пулга олдинг, Абу Саъид? – деб сўради.
Маслама унинг нархини айтди. Халифа:
Нархини бироз туширсанг, обрўйинг камайиб қолармиди? – деди. Маслама:
Йўқ, – деди. Халифа:
Нархига яна қўшиб берсанг обрўйинг кўтарилиб қолармиди? – деди. Маслама:
Йўқ, – деди. Халифа:
Билиб қўй, Маслама, савдолашишнинг афзали бадавлат бўла туриб савдолашишдир. Кечиришнинг афзали жазолашга қодир бўла туриб кечиришдир. Мулойимликнинг афзали волий (ҳоким) бўлгандан кейинги мулойимликдир, деб унга насиҳат қилди.
Шузабдан ривоят қилинади: “Умар ибн Абдулазиз Ироқдаги баъзи ишларга Солиҳ ибн Абдурраҳмон ва унинг бир шеригини волий қилиб тайинлаган эди. Бир куни икко- ви Умар ибн Абдулазизга одамлардан шикоят қилиб, “Уларни қилич ишлатмай ислоҳ қилиб бўлмаяпти”, деб мактуб ёзишди. Умар ибн Абдулазиз уларга жавобан: “Сен икки аҳмоқ, мусулмонларнинг қонини тўкишни сўраяпсанлар- ми? Мен учун битта мусулмоннинг қони тўкилгандан кўра икковингнинг қонинг тўкилгани енгилроқ”, деб ёзди”.

Маймун ибн Меҳрон айтади: Бир роҳиб Умар ибн Абдулазизнинг олдига кирди. Умар ибн Абдулазиз ундан:
Нима учун тинмай йиғлаяпсан? - деб сўради.
Эй мўминларнинг амири, мен шундай одамларни кўрганманки, улар учун диндан афзалроқ нарса йўқ эди. Бугун эса одамлар учун дунёдан афзалроқ нарса йўқ. Билдимки, бугун художўй одам учун ҳам, фожир одам учун ҳам ўлим яхши экан, – деди. У чиқиб кетгач, Умар ибн Абдулазиз:
– Рост айтдинг, эй роҳиб Абу Айюб, – деди”.
Абул Аъюн айтади: “Байтул Мақдис ҳовлисида Холид ибн Язид ибн Муовия билан бирга эдим. Бир ёш йигит келиб, Холидга салом берди. Холид унинг саломига алик олди. Йигит:
Бизнинг устимизда бирор кузатувчи борми? – деди. Мен Холиддан илгари:
Ҳа, тепангизда эшитадиган ва кўрадиган Зот бор, дедим. Йигитнинг кўзлари ярақлади, қўлини Холиддан тортиб, кетиб қолди. Мен Холиддан бу йигитнинг кимлигини сўрадим. “Уни танимайсанми, бу мўминлар амирининг жияни Умар ибн Абдулазиз-ку? (Умар ибн Абдулазиз халифа Абдулмалик ибн Марвоннинг жияни бўлади). Агар Аллоҳ икковингизга умр берса, ҳали унинг йўлбошчи бўлганини кўрасан”, деди.
Авзоийдан ривоят қилинади: “Умар ибн Абдулазиз оила аъзоларига улушларни тақсимлаб бериб, уй-уйларига тарқалишни буюрди. Анбаса ибн Саид айтади:
Эй мўминларнинг амири, бизнинг қариндошчилигимиз бор-ку? дедим. Умар ибн Абдулазиз:
Сизларга берадиган ортиқча молим йўқ, бу молда сизларнинг қандай ҳаққингиз бўлса, Баркул Ғимоднинг энг чеккасида яшайдиганларнинг ҳам шундай ҳаққи бор. Улар узоқда яшагани учун ҳаққини ололмайди, холос. Аллоҳга қасамки, ишлар чаппасига айланиб, ҳамма ҳам сизлар каби фикрлайдиган бўлиб қолса, Аллоҳнинг азоби тушади, – деди. Умар ибн Абдулазиз намоздан сўнг қавмнинг бир четига бориб ўтирар, улар дуога қўл кўтарганда қўшилиб дуо қиларди”.
Ривоят этилишича, Абдумалик ибн Умар ибн Абдулазиз вафот этганида отаси Умар ибн Абдулазиз уни дафн этди ва устига тупроқ тортди. Сўнгра ўрнидан туриб қаддини ростлади. Атрофида одамлар уни ўраб туришарди. Шунда у айтди: “Эй ўғлим! Аллоҳ сени раҳматига олган бўлсин! Сен отангга меҳрибон эдинг. Аллоҳ номига қасамки, Аллоҳ таоло сени менга ато этганидан бери сендан масрур эдим. Аллоҳга қасамки, сен туфайли қаттиқ хурсанд бўлган эдим. Энди Аллоҳ таоло ихтиёр этган шу манзилга танангни қўйганимдан буён Аллоҳ таолодан сен туфайли бўладиган саодатимни кўпроқ умид этяпман”.
(давоми бор)
Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг "Дунёни тебратган етти буюк" китобидан олинди
«Azon kitoblari» нашриёти

Tokyo

Tokyo is the capital of Japan.

Умар ибн Абдулазиз: Одамлар орасида

  • Ko'rildi: 51
  • Yosh: 18+
  • Дата релиза: 29-12-2022, 17:58
Нравится песня?
Да (0%)
Нет (0%)
Комментарии (0)
Комментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив