Бугун Муфтий Нуриддин домла Ҳолиқназаров Ислом олами робитаси Халқаро ёрдам, фаровонлик ва тараққиёт ташкилоти Бош котиби доктор Абдулазиз Сарҳан жаноблари билан учрашди.
Мулоқот чоғида Муфтий мамлакатимизда сўнгги йилларда мўмин-мусулмонларнинг талаб ва эҳтиёжларини қондириш борасида ишлар қилинаётганини таъкидлади. Жумладан, республикада масжидлар сони 2 114 тага етгани, кун сайин янги масжидлар очилаётгани, 13 та диний таълим муассасаси ишлаётгани, ҳудудлардаги илмий мактаблар фаолият юритаётгани, 21 ҳудудда “Қуръони карим ва тажвид” бўйича ўқув курслари жадал ишлаётгани, Умра зиёратига чекланмаган миқдорда фуқаролар бориб, тоат-ибодат қилиб келаётгани ҳақида гапирди. Шунингдек, Рамазон ойида имом-хатибларимиз АҚШ, Европа, Россия ва МДҲ мамлакатларида масжидларда хизмат қилаётгани алоҳида қайд этилди.
Абдулазиз Сарҳан жаноблари Ўзбекистон Ислом илмлари равнақ топган табаррук замин экани, Имом Бухорий бу диёрни бутун оламга машҳур қилгани, барча мўмин-мусулмонлар бу улуғ зот билан ифтихор қилишини изҳор этди. Қувонарлиси, Бош котиб Тошкентда қасд ростлаётган Ислом цивилизацияси маркази мусулмон олами учун ҳам жуда катта фахр бўлишига ишонч билдирди.
Меҳмон Ислом олами робитаси мусулмон оламида нуфузли ташкилот экани, унинг дунё бўйлаб 70 дан ортиқ муассасалари фаолият юритиши, масжидлар қуриш, қудуқлар қазиш каби хайрия ишларини ҳам амалга ошириши ҳақида маълумот берди.
Учрашув давомида Бош котиб доктор Абдулазиз Сарҳан жаноблари Муфтий ҳазратларини Саудия Арабистонидаги Ислом олами робитаси қароргоҳига таклиф этди.
Муфтий ҳазратлари Ислом олами робитаси вакили билан учрашди
Telegramda Bizga Qo'shiling | Yangiliklar, Kino, Mp3, Qiziqarli Videolar @qiziqarliuzoffical
Новые треки
Видео
Перейти в каталог
Комментарии (0)