Демонстрационный сайт » Islom Nuri » Араб ва Ўзбекистон парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик янада кенгаймоқда
Араб ва Ўзбекистон парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик янада кенгаймоқда
Араб ва Ўзбекистон парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик янада кенгаймоқда

Telegramda Bizga Qo'shiling | Yangiliklar, Kino, Mp3, Qiziqarli Videolar @qiziqarliuzoffical


Қоҳира шаҳрида Араб давлатлари уюшмасининг қонун чиқарувчи органи - Араб парламентининг президенти Одил ал-Асумий (Баҳрайн вакили) билан учрашув ўтказилди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Араб парламенти ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кўламини кенгайтириш ҳамда биргаликда халқаро тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Одил ал-Асумий жорий йил сентябрь ойида Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати билан ўзаро ҳамкорликда Араб ва мусулмон аёл парламентарийларининг биринчи форумини ташкил этишдан манфаатдор эканини билдирди.
Шунингдек, суҳбатдош Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати билан Англашув меморандумини имзолашнинг муҳимлигини таъкидлар экан, бу қадам Араб парламенти ва Ўзбекистон парламенти ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилажагига ишонч билдирди.
Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида юқори даражадаги кенг қамровли музокараларни ташкил этишга келишиб олинди.
Маълумот тариқасида қайд этиш жоизки, Араб парламенти Араб давлатлари уюшмасининг қонун чиқарувчи органи ҳисобланади. Ушбу орган ўз фаолиятини 2002 йил 27 декабрь куни бошлаган.
Айни пайтда Араб парламентида 22 мамлакатдан 80 нафар аъзо бўлиб, Туркия ташкилотнинг кузатувчи давлат мақомига эга ягона мамлакат ҳисобланади.

Комментарии (0)
Комментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив